Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пресс-тур: “ЎзА” Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ходимлари Ўзбекистон туманида бунёд этилаётган электр энергиясини сақлаш тизимининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди

×

 2024-10-30 16:51:32    99

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги Ўқчи қишлоғида Хитойнинг “China Energy Construction Gezhouba Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилаётган қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизими бунёд этилмоқда. Мазкур бунёдкорлик ишлари билан  оммавий ахборот воситалари вакиллари, хусусан “ЎзА” Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ходимлари журналистларини хабардор қилиш мақсадида навбатдаги пресс-тур ўтказилди.


Давлатимиз раҳбарининг шу йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ушбу лойиҳа қурилишига старт берилган эди. Истиқболли ва йирик лойиҳани амалга ошириш учун Хитой компанияси томонидан 144 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция йўналтирилган.


Ўтган уч ярим ой давомида тумандаги адирликларда жуда катта ҳажмдаги иш бажарилди. 400 дан зиёд қурувчи мутахассис иштирок этаётган майдонда электр энергиясини сақловчи батареялар ўрнатилди. Юқори кучланишли электр тармоқлари монтажи тугатилди. Энди боғловчи иншоотлар қурилиши давом этяпти. Лойиҳа шу йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган.


Пресс тур иштирокчилари  Хитой компанияси вакиллари, соҳа мутахассислари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимизда энергетика тизимини экологик жиҳатдан модернизация қилишга қаратилган ушбу йирик лойиҳанинг бориши ҳақидаги саволларига жавоблар олди.