Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар
2024-10-30 11:36:48 183
Жорий йил январ-сентябр ойлари ҳолатига Ўзбекистон тумани бўйича 1 953,8 млрд сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 317,7 % ни ташкил этди.
Жами инвестициялар ҳажмида, марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар ҳажми 0,7 фоиз миқдорида қайд этилган бўлса, мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан эса 99,3 фоиз инвестициялар ўзлаштирилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан 1700,3 млрд. сўм ўзлаштирилган бўлиб, кафолатланмаган ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 117,6 млрд сўм миқдорида қайд этилди. Бундан ташқари туманда ижтимоий объектларни ишга тушириш бўйича 73 та хонадон фойдаланишга топширилган.
Олимжон Абдуллаев,
Ўзбекистон тумани статистика бўлими бошлиғи