Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга доир профилактик тадбирлар ташкилланмоқда
2024-10-30 10:19:40 229
Ўзбекистон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, мавсумни беталофат ўтказишга қаратилган профилактик тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Навбатдаги профилактик тадбирлар давомида ҳам аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларида фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ботулизм касалиги билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш, фавқулодда ҳолатларда тез ва аниқ тўғри ҳаракат қилиш юзасидан зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Аҳоли хонадонлари ва масканлардаги иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш ҳолатлари тегишлича ўрганилиб, соҳага оид тарқатма материаллар тарқатилди.
Профилактик тадбирлар жойларда давом этмоқда.