Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурувват уйида яшовчилар соғломлаштириш ва маданий-маърифий тадбирлардан завқ олдилар

×

 2024-10-24 09:55:41    435

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида соғломлаштириш ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тумандаги спорт мактаби билан ҳамкорликда ташкилланган тадбир доирасида дастлаб, Мурувват уйи ходимлари ва яшовчилар спортчи ёшлар ҳамда мураббийлар билан биргаликда соғломлаштириш машғулотларида иштирок этдилар. 

Шу куни маданий-маърифий кеча ҳам бўлиб ўтди. Ундаги спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, куй-қўшиқлардан иборат бадиий дастур намойиши барчага завқ-шавқ улашди.