Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 123 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайловчилар рўйхати нима, у қай тартибда тузилади?

×

 2024-10-23 18:10:31    734

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 3 кун қолди.

Сайловларни ўтказиш даврида сайловчиларни рўйхатга олиш жараёнининг аҳамияти ниҳоятда катта. Қолаверса, ҳар бир мамлакатнинг сайловга оид қонун ҳужжатлари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу сайловчиларни рўйхатга олиш масаласига ҳам бевосита тааллуқлидир.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайлови миллий қонунчилигимиз талаблари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича Календарь режага мувофиқ, Сайловчилар рўйхатини Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини (СЯЭР) шакллантириш бўйича ахборот тизими маълумотлари асосида тузиш (шакллантириш ва янгилаб бориш) сайловга камида 40 кун қолганида амалга оширилади.  

Сайловчиларнинг якуний рўйхати эса, сайловга 5 кун қолганига қадар шакллантириб бўлган бўлиши лозим.  

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 4-боби “Сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш” га бағишланган бўлиб, унинг 27-моддасида - Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар сайловчилар рўйхатига киритилиши ва ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкинлиги белгиланган.  

Шу ўринда, “ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин”лиги ҳақидаги қоидани мавжудлиги фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини, уларнинг ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқини таъминлаши эътиборга сазовор, деб ўйлаймиз.  

Жаҳон амалиётида сайловчиларни рўйхатга олишнинг турли воситаларидан фойдаланилади. ЕХҲТ ДИИҲБнинг халқаро сайлов стандартлари ва сайловларни кузатишга доир ҳужжатларида асосан сайловчиларнинг рўйхатга олишни иккита тизими эътироф этилади. Буларнинг биринчиси - рўйхатга олишнинг фаол (маълум қилиш) тизими. Бунда фуқаролар сайловчилар сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисида ўзларининг ариза беришлари талаб этилади. Демак, бу сайловчиларнинг ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтишидир.  

Иккинчиси эса, сайловчиларнинг рўйхатга олишни пассив тизими. Бу тизимда сайловчиларнинг реестри аҳоли ёки фуқароларнинг реестрлари асосида ёки ҳисобга олишнинг бошқа шакллари асосида автоматик тарзда тузилади. Биз буни сайловчиларни мажбурий тарзда рўйхатга олиш деб айтишимиз мумкин.  

Халқаро ҳужжатларга асосан тўлиқ, шаффоф, кенг қамровли ва сайловчиларнинг аниқ реестри таъминланган тақдирда у тизим ҳам, бу тизим ҳам мақбул ҳисобланади.

Ўзбекистонда миллий сайлов қонунчилиги халқаро ҳужжатларда эътироф этилган сайловчиларни рўйхатга олишнинг пассив яъни, мажбурий тарзда рўйхатга олиш тизимига асосланади. Бироқ, бу сайловчининг сайловга келиши мажбур дегани эмас. Балки, сайловчининг сайловда иштирок этиши унинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади. Фуқаронинг сайловга келиши ёки келмаслиги ихтиёрийдир. Айрим мамлакатларда фуқароларнинг сайловга келмаслиги маъмурий жавобгарлик келтириб чиқариши нуқтаи назаридан оладиган бўлсак, бизнинг миллий сайлов қонунчилигимиз демократик тамойилларга тўлиқ мувофиқлигини кўришимиз мумкин.  

Айниқса ЕХҲТ ДИИҲБнинг халқаро сайлов стандартларида белгиланган сайловчиларнинг рўйхатини аниқ ва тўғри тузишга оид талабаларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1337-сонли  қарори билан тасдиқланган “Участка сайлов комиссияси таништириш ва сайловчилар рўйхатидаги ноаниқликлар хусусида шикоят қилиш ҳуқуқи мустаҳкамлангани фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади.  

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди раиси