Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 105 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-10-18 14:27:36    730

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги саксон тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидан ўрин олган дастлабки масала юзасидан, туман секторлари ҳудудида жорий йилнинг 3-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, сессия ишида туманда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар бўйича амалга оширилган ишлар; инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари бўйича маъсул ташкилотлар ҳамда бўлимларнинг устувор вазифалари; жорий йилнинг 3-чораги якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳамда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида; туманда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти; 2024 йилги вегитация даврида Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан амалга оширилган ишлар; Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти юзасидан 2024 йилнинг 3-чорагида туманда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида миграциядан қайтган тумандошларимизни ижтимоий аҳволини ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бажарилган ишлар ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.  

Сессия кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан тармоқ масъулларининг ахборот ва маърузалари тингланди.

Кўрилган барча масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.