Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман сектор раҳбарлари аҳоли мурожаатларини ўрганди
2024-10-17 16:57:16 735
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Халқ қабулхонаси билан биргаликда ташкилланган фуқаролар қабулига туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам жалб этилди.
Қабул давомида юртдошларимиз томонидан билдирилган даволаниш, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш, коммунал масалалар, кадастр, бандликни таъминлаш, имтиёзли кредит олиш ва тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга оид йигирмага яқин мурожаатлари батафсил ўрганилди.
Айрим мурожаатлар қабул чоғидаёқ ижобий ечимини топди. Муддат талаб этадиган муаммолар бўйича ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб чора-тадбирлар белгиланадиган бўлди. Қонуний ечимга эга бўлмаган масалаларга эса жойнинг ўзида жавоб қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишлича назоратга олинди.