Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Имомназаровнинг МУРОЖААТИ
2024-10-09 11:47:58 701
Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар!
Мухтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 73 та маҳаллаларда жами 2190 та микролойиҳалар (қиймати 75 млрд 525 млн.сўм) амалга оширишни режалаштирган эдик.
Амалда ўтган давр мобайнида 1653 та лойиҳалар (қиймати 97 млрд 443 млн.сўм) (75,5 %) ишга туширилди.
Шундан октябр ойида 292 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 31 та лойиҳалар ишга туширилди (10,6 %).
“Зарбдор тажрибаси” асосида 23 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 23 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 850 та.
Амалда бугунги кун холатига 14 та лойиҳалар (қиймати 73,0 млрд.сўм) ишга туширилиб, 494 та иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 10 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 150 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 1314 та.
Топшириққа асосан 28 та лойиҳалар шакллантирилди. Иш ўринлари сони - 917 та. Амалда бугунги кун холатига 21 та лойиҳалар ишга туширилган. Иш ўринлари сони - 537 та.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 16 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 1 367 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 12 та учрашувлар ўтказилиб, 944 та иш ўриналри яратилди (69,1%).
Октябр ойида 3 та учрашув ташкил этилиб, 352 та иш ўринлари яратиш белгилаб олинди.