Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Гиёҳвандликка қарши курашиш–долзарб масала
2024-10-09 11:40:51 681
Республикамиз бўйлаб 1 октябрдан 31-октябргача “Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича “Долзарб ойлик” эълон қилинган. Мазкур “Долзарб ойлик” доирасида идоралараро комплекс тарғибот тадбирлари Ўзбекистон туманидаги маҳалла ва муассасаларда кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири туман электр таъминоти корхонасида ҳам бўлиб ўтди.
Корхона ходимлари, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси вакиллари ва туман бош имом-хатиби Адхамжон Юлдашев қатнашган тадбирда бугун юртимизда олиб борилаётган ўзгаришлар ва Президентимиз томонидан амалга оширилаётган катта ислоҳотларга дахлдорлик аввало, огоҳликдан, ёш авлодни ёмон иллатлардан жиноятлардан, гиёҳвандлик, руҳий қарамликдан асрашдан бошланиши таъкидланди.
Гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддаларга қарши курашиш усуллари, натижалари муҳокама қилиниб, бу иллатга қарши курашишда жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди.