Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мавсум илғорлари муносиб рағбатлантириб бориляпти
2024-10-07 18:11:17 582
Ўзбекистон тумани пахтазорларида йиғим-терим жараёнлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Миришкор бободеқонлар терим отрядлари кўмагида жами 4 минг 600 гектар майдонда етиштирилган пахта ҳосилини тезроқ йиғиб олиб, 16 минг 800 тонналик хирмон яратиш ҳаракатида.
Туман сектор раҳбарлари ана шу жараёнлар билан танишиб, пахтакорлар ҳолидан хабар олмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари “Амир Темур” кўп тармоқли фермер хўжалиги пахта майдонларида бўлиб, терим жараёнларининг бориши кўздан кечирилди.
Хўжалик миришкорлари жорий мавсумда 19,7 гектар майдонда пахтанинг “Наманган-77” навини парваришлади. Кўнгилли ҳашарчилар ёрдамида қисқа муддатда шу кунгача 60 тоннадан зиёд хирмон кўтарилиб, яқин кунларда унинг миқдорини 80 тоннага етказиш, ҳосилдорликни эса 40 центнердан ошириш кўзланган.
Ҳашарчилар учун яратилган шароитлар билан танишган сектор раҳбарлари илғор теримчиларга эсдалик совғаларини топширдилар. Ҳашарчилар даромади ва хирмонларга барака, юртга тинчлик, оилаларга аҳиллик ва барчага саломатлик тиланди.