Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўмондон Ўзбекистон туманилик ёшлар билан учрашди

×

 2024-10-04 18:57:12    556

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов билан "Қўмондон ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли, муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришга қаратилган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Аҳмедов, туман прокурори Обиджон Собиров, ҳарбийлар, туман ёшлари, мактаб-интернат ўқувчилари, фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазмунга бой ўтган учрашувда Шарқий ҳарбий округ қўмондони мамлакатимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, ёшларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. Ёшларни ватанпарвар, юртига, халқига муносиб хизмат қиладиган фидойи ва собитқадам бўлишга чақирди.

Шунингдек, қўмондон учрашув давомида туман ёшларининг эришаётган ютуқлар билан танишди. Уларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини эшитди, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Айниқса, ҳарбий касбни эгаллаш, Қуролли Кучлар тизимидаги ислоҳотлар ҳақида кенг маълумотлар берди. Мулоқот давомида спорт ва бошқа йўналишларда салмоқли натижаларга эришган бир гуруҳ фаол ёшлар муносиб тақдирланиб, “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирдан сўнг намойиш этилган қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр жамоаси ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.