Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Гиёҳвандлик - умр заволи

×

 2024-10-03 18:52:27    573

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, “Гиёҳвандликка қарши долзарб ойлиги” доирасида Ўзбекистон туманида комплекс тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги давра суҳбати ҳам айни мавзуга бағишланди.

Туман ҳокимлиги ва ички ишлар бўлими вакиллари, Ички ишлар вазирлиги академияси мутасаддилари ҳамда Ўзбекистон, Фурқат ва Бешариқ туманларида яшовчи хотин-қизлар вакиллари қатнашган тадбирда келажагини ўйлайдиган инсон бундай иллатлардан ўзини узоқ сақлаши ва атрофдагиларни ҳам шунга даъват этиши лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда маъруза қилган туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Мирзоҳиджон Юлдашев гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни тарқатиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисида батафсил тушунтиришлар берди. Шунингдек, бундай моддаларни истеъмол қилиш оқибатлари, уларнинг саломатликка ҳамда жамиятга салбий таъсир қилишини тушуниб етиш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир якунида мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди, бу эса иштирокчиларга мазкур муаммонинг жиддийлигини янада чуқурроқ тушуниш имконини берди. 

“Гиёҳвандликка қарши долзарб ойлиги” доирасидаги комплекс тарғибот тадбирлари туман бўйлаб давом этмоқда.