Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Аёллар ва ёшлар дафтарлари"даги 91 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди

×

 2024-09-30 17:46:33    522

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд хотин-қизларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида тикув машиналари топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими вакиллари ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Тадбирда қайд этилганидек, туманда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасидаги вазифалар тизимли давом эттирилмоқда.

Бугунги тадбир давомида ҳам жамоатчилик иштирокида "Аёллар ва ёшлар дафтарлари"даги 91 нафар хотин-қизга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида замонавий тикув машиналари ва электропеч субсидия асосида бепул топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.