- Bosh sahifa
- Yangiliklar
Инсон қадрини улуғлашда судларнинг ўрни ва роли
×
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритиши билан ўз олдига ҳар бир соҳада кўплаб қонунлар қабул қилиши билан янги-янги имкониятлар яратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳатлар босқичма-босқич ўз натижасини бермоқда.
Шуни мамнуният билан айтиш жоизки, янги Конституция халқимизнинг таклифлари орқали моддалар сони 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага оширилди.
Бош қомусимиз демократик ҳуқуқий давлатчилик ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини қарор топишининг, асосий мақсади йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларнинг пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.
Мазкур ўзгаришларни йўналишлар кесимида қорайдиган бўлсак, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳуқуқлар борасидаги нормалар қарийб 3 баробар кўпайган.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари эса 3,5 баробаридан кўпроққа, оилага бағишлангани эса 2 баробарига кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
Янгиланган Конституциянинг 15 та нормасида давлат шарт-шароитлар яратиши, 16 та нормасида давлат кафолатлаши, 4 та нормасида эса давлат қайғуриши алоҳида алоҳида кўрсатиб ўтилаётганлигининг ўзиёқ давлатнинг мақсади инсон ҳуқуқларини таъминлаш эканлигини кўрсатиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасида “Давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади”.
Суд ҳокимият бу муайян воситадир ва у билан ҳуқуқ ижтимоий муносабатларга таъсир кўрсатади.
Бу восита ягона эмас, лекин у низоли ҳолатларда энг кўп қўлланилади. Суд ҳокимияти инсонларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш учун алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилар экан, биринчи навбатда адолат истайди.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда суд ҳокимияти нафақат суд ҳужжати чиқаргандан, балки ишни кўриш жараёнида ҳам мустақил бўлиши керак. Ишларни кўриш жараёнида судьялар томонидан қонунларни тўғри қўллаш ҳамда тарафларнинг ижтимоий ҳолатини ҳам инобатга олишлари лозим.
Аввало, ҳар қандай шахснинг ҳолатини шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини тавсифлаб беради. Бу ҳолатлар инсоннинг табиий ҳуқуқи консепциялари билан боғлиқ, Инсоннинг бу ҳуқуқи ажралмас бўлиб, ва айни чоғда уни чеклаб ҳам бўлмайди. Шу сабабли инсон ҳуқуқи ва эркинлиги кафолатлаш ҳамда амалга оширишга юқори даражада аҳамият берилади. Булар жумласига энг аввало яшаш ҳуқуқини киритиш мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1948 йил 10 декабрда инсоннинг (сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий) ҳуқуқлари ва эркинликлари белгилаб берилган тарихий ҳужжат – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қабул қилинган. Мазкур Декларация 30 та моддадан иборат бўлиб, унинг биринчи моддасида “Барча одамлар эркин, қадр-қиммат ва ҳуқуқларда тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин, улар бир-бирига нисбатан биродарларча муносабатда бўлишлари керак” деб, белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳуқуқларини таъминлашда суднинг ўрни алоҳидадир.
Давлатимиз раҳбари “Суд – ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатларимизнинг бош вазифаси – бу суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини, одил судловнинг мустаҳкам кафолатини таъминлашдан иборат” деб таъкидлаган.
Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши умумэътироф этилган қоида ҳисобланади. Ҳуқуқий давлатда судьяларнинг мустақиллиги уларнинг фақат қонунга бўйсуниши билан ифодаланади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ҳамда бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка асос бўлади.
Конституциявий нормалар давлат ҳокимиятини амалга ошириш, давлат билан фуқаролар ўртасидаги муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва шу йўл билан жамиятни бошқариш мақсадида давлат томонидан ўрнатилган умуммажбурий хулқ-атвор қоидалари бўлиб, улар аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар орқали амалга ошади ҳамда давлат томонидан таъминланади.
Конституциявий нормалар мажбурлов, рухсат этиш, тақиқлаш усуллари билан жорий этилади. Мазкур усулларни суд тартибида ҳам қўллаш ўз самарасини бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси ўз олдига ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш мақсадини илгари сурар экан, бу борада, биринчи навбатда янгича фикрлайдиган, мустақил дунёқарашга эга бўлган, эркин тафаккурли, соғлом, баркамол ёшларни камол топдириб, тарбиялашни зарур деб, билади.
Бундай мақсадга эришиш учун мамлакатимизда ёшларнинг жамиятда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида изчиллик билан ҳаракат қила бошлади.
Шунингдек бугунги кунда фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари бузилаётганлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келаётганлигини кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 47-моддасида ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши белгиланган. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидага қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш белгиланган. Мазкур Низомнинг 2-бобига кўра жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантирилиши кўрсатилган.
Бу борада ҳам давлатимиз томонидан барча фуқароларнинг уй-жойига етказилган зарарларнинг ўрни қоплаб бериш кафолатланганлигини, агар низо келиб чиққан тақдирда суд орқали ундириб бериш тартиби қонунчиликда белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Шуҳрат Шералиев
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси