Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди

×

 2024-09-28 14:44:10    426

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги "Висол" тантаналар уйида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева, таълим-тарбия тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган илғор устоз-мураббийлар, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган туман раҳбари йиғилганларни ва уларнинг тимсолида шарафли касбнинг барча фидоийларини байрам билан самимий қутлади. Таълим-тарбия йўналишидаги ислоҳотларнинг муваффақияти, барча соҳаларнинг равнақи кўп жиҳатдан ўқувчи ва мураббийларга боғлиқлиги таъкидланди. Туман таълим тизимида  эришилаётган ютуқлар эътироф этилиб, келгусида ҳам ана шундай салмоқли натижалар бардавом бўлишига тилаклар билдирилди. 

Тантана давомида қутлов учун сўзга чиққан бошқа фаоллар ҳам устозлар маънавият осмонида мусаффо зиё таратиб турган йўлчи юлдуз эканликларини яна бир бор эътироф этиб, уларнинг келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тиладилар. 

Соҳадаги фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришаётган, тизимнинг кўплаб жабҳаларида ютуқларга сазовор бўлган кўплаб устоз ва мураббийлар туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Устозлар учун байрам концерт дастури ташкил этилиб, элимиз суйган санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.