Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилди
2024-09-27 20:08:37 547
Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтган куз-қиш мавсумида Ўзбекистон туманида муайян ва тизимли ишлар амалга оширилди.
Жорий куз-қиш мавсумида ҳам айни тизим асосида тумандаги давлат ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш тадбирлари туман ҳокимлиги ва хусусий шерик “Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ ўртасида тузилган битим лойиҳаси асосида бажарилади.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари билан биргаликда ана шу жараёнларнинг бориши, мавсумга тайёргарлик ишлари ва белгиланган режалар ижроси самарадорлиги билан танишди. Хусусий шерикнинг омборида заҳира қилинаётган кўмир маҳсулотининг миқдори ва сифати кўздан кечирилди.
Ўтган мавсумда хусусий шерик-“Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ томонидан тумандаги 150 дан зиёд муассасаларда иситиш, уларга сифатли ва “ақлли” қозонлар ўрнатиш, енгил типдаги қозонхоналарни қуриш юзасидан қатор тадбирлар бажарилган эди. Хусусан, айни ижтимоий соҳа объектларига 500 дан зиёд “ақлли” қозонлар ўрнатилиб, иситиш таъминланган бўлса, жорий мавсум ҳисобида шу кунгача яна 23 та “ақлли” қозонлар тегишли масканларга ўрнатилди ва бу жараёнлар яна давом этмоқда.
Корхона омборига шу кунгача 6 минг тоннадан зиёд сифатли кўмир маҳсулоти етказиб келиниб, захира жамғариш ишлари жадал давом этмоқда. Шу ернинг ўзида кўмир маҳсулотларини янада саралаш, хусусан кўмир-брикет тайёрлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Айни кунларда корхонанинг 50 нафардан зиёд ишчи-мутахассислари тумандаги ижтимоий соҳа муассасаларини иситиш тизимларини модернизация қилиш тадбирларига жалб этилган.
Туман раҳбари томонидан соҳа мутасаддилари ва корхона масъулларига белгиланган барча вазифаларни сифатли бажариш, иситиш синовлари жараёнларини ташкил этиш, аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқ-кўрсатмалар берилди.