Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дастурлар доирасида қурилиш ишлари олиб борилаётган мактаблардаги жараёнларни юқори сифат билан жадаллаштириш чоралари белгиланди

×

 2024-09-27 20:06:15    472

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари бугун 49- ва 21-умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди. 

Яйпан шаҳридаги 49-умумтаълим мактаби учун 510 ўринли 3 қаватли қўшимча ўқув биноси барпо этилмоқда. Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига 4 миллиард 443 миллион сўм маблағ йўналтирилган. Таълим даргоҳининг шу кунгача мавжуд бинолари дастлаб 1970 йилда қурилган ва 860 ўринга мўлжалланган эди. 

“Қулибек” маҳалласидаги 21-мактаб учун ҳам “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 120 ўринли қўшимча янги ўқув биноси қурилмоқда. 1969 йилда 650 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланиб барпо этилган мазкур таълим масканида айни кунларда 840 нафар ёшлар таҳсил олмоқда. Мактаб сиғимига нисбатан  ўқувчилар сонининг кўплиги билан боғлиқ муаммога ташаббусли бюджет ва жамоатчиликнинг фаоллиги ижобий ечим бўлди. Дастурда эришилган ғолиблик самарасида билим маскани учун қўшимча янги ўқув биноси қурилишига давлат бюджетидан 1,2 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилди. 

Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарларининг ўрганишлари жараёнида ҳар икки объектларда ҳам юқори сифат ва қулайликка жиддий эътибор қаратиш, лойиҳаларни муддатидан кечиктирмасдан фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди. Хусусан, пудратчи-қурилиш ташкилотлари мутасаддиларига ишчи-усталар сонини кўпайтириб, ишлар кўламини жадаллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ва бу бўйича қўшимча чоралар белгиланди.