Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чорвачилик - қут-барака манбаи

×

 2024-09-26 19:40:52    542

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Туюл” маҳалласида жойлашган “Тоирхон Эшон” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Иномхўжа Бузруков раҳбарлик қилаётган мазкур кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳам чорвачилик кластери сифатида фаолият кўрсатмоқда. 

2019 йилда ташкил топган фермер хўжалигида дастлаб, наслли қорамоллар 76 бош бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 270 тага етган.

Хўжалик фермасида бугун 270 бош наслли қорамол билан биргаликда, 45 та от, 150 та қўй ва 9 та туя ҳам парваришланмоқда. Қайд этилишича, ҳар бош сигир кунига ўртача 22 литр атрофида сут беради. 

Жами 70 гектар майдонга эга хўжаликнинг 54 гектарида чорва учун озуқа экинлари етиштирилади. 

30 нафарга яқин ишчилар фаолият кўрсатаётган чорва комплексини янада ривожлантириш юзасидан истиқболли лойиҳалар билан танишилди.

Хусусан, фермер хўжалиги раҳбари томонидан ушбу масканда гўшт ва сутни қайта ишлаш корхонаси ҳамда замонавий кушхона ташкил этиш режалари ҳақида маълум қилинди.  Эҳтиёждан келиб чиқиб, хўжаликда чорва озуқа экинларини етиштириш учун белгиланган тартибда қўшимча ер майдони ажратиш чоралари муҳокама қилинди.