Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ветеринария ва чорвачиликни барқарор ривожлантиришнинг истиқболлари, стратегияси ва мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди
2024-09-26 17:49:02 368
Бугун Ўзбекистон туманидаги “Қораёзбобо” кўп тармоқли фермер хўжалигида “Республикамизда Ветеринария ва чорвачиликни барқарор ривожлантиришнинг истиқболлари, стратегияси ва мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш” мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Республика Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда қўмита мутасаддилари, вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъуллари, шаҳар ва туманлар ветеринария бўлимлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва вилоятимизда фаолият кўрсатаётган чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот руҳидаги давра суҳбати шаклида бўлиб ўтган семинарда сўзга чиққанлар республикамиз аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, жумладан, гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш асосий вазифалардан бири эканлиги тўғрисида тўхталишди.
Чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вилоятимизда олиб борилаётган ишлар аниқ рақамлар асосида таҳлил қилиниб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.
Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштириш, чорва молларида учрайдиган касалликларни олдини олиш, чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шароитлар ҳамда наслчиликни тубдан ривожлантиришда янгича ёндашувларни татбиқ этиш юзасидан мутахассисларнинг маърузалари, тавсия ва тажрибалари эшитилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 24 августдаги “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-285-сон қарори ижроси доирасида Ўзбекистон туманида ташкил этилиши белгиланган чорвачилик кластерлари фаолияти, лойиҳаларни амалдаги ижроси ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Семинар давомида чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларини ўз фаолиятларини янада кенгайтириш юзасидан мавжуд муаммо ва таклифлари тингланиб, мурожаатлар ижрога қаратилди.
Шу куни соҳада салмоқли натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ тизим фаолларига қўмита ҳамда вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.