Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда
2024-09-25 19:25:55 349
Айни кунларда Ўзбекистон туманида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирди.
Бугун вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда ана шу жараёнлар билан танишди, фермерлар ва теримчилар билан суҳбатлашилди.
Дастлаб, “Намуна” ММТП ҳудудидаги “Ўрмонобод” фермер хўжалигидаги етиштирилган пахта ҳосилдорлиги, терим жараёнларининг бориши кўздан кечирилди. Жорий йилда фермер хўжалигининг 23 гектар майдонида пахтанинг “С8290” ва “Султон” навлари агротехник тадбирлар асосида парваришланди. 90 тонналик хирмонни уюшни мақсад қилган хўжалик миришкорларига кунига 70 нафар кўнгилли теримчилар кўмакчи бўлишмоқда. Биринчи теримнинг ўзидан 40 центнердан зиёд ҳосил олинмоқда. Илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Айни ҳудуддаги “Муслимбек барака инвест” кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди. Жами 90 гектар экин майдонига эга фермер хўжалигида 170 бош наслли қорамоллар ҳам парваришланяпти. 24 гектар майдонда етиштирилган пахта ҳосили эса уюшқоқлик билан йиғиб-териб олинмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигидаги мутасаддилар шу куни “Кимсанобод қақир”, "Аъзамхожи Бўриев", “Оқтепадашт ғаллакори”, “Оқ олтин Даштхасан”, “Мухиддинбой Хасанбой Шамс” ва “Махмуджон” каби фермер хўжаликлари пахта майдонларида ҳам бўлиб етиштирилган ҳосил ва йиғим-теримнинг ташкил этилиши билан танишдилар.
Ҳашарчиларга етарли шароит яратиш, терим сифати, суръатни ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.