Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фуқаролик процессуал қонунчилигида апелляция инстанцияси бўйича амалиётда вужудга келаётган муаммолар

×

 2024-09-24 16:38:43    332

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролик процессида апелляция инстанцияси жорий қилинганидан буён ўтган давр мобайнидаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, бугунги кунда апелляция инстанцияси биринчи инстанцияси судларининг кучга кирмаган ҳал қилув қарорлари ва ажримларини қайта кўриб, қонуний ҳал қилиш бўйича ўзининг самарали инстанция эканлигини исботламоқда.

Мазкур мавзуни тадқиқ этиш жараёнида бугунги кунда фуқаролик процессуал қонунчилигида апелляция инстанцияси бўйича амалиётда вужудга келаётган қуйидаги муаммоларни тадқиқ этдим:

Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 395-моддасида белгиланган апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддатини қайта кўриб чиқиш;

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 3851-моддасининг 3-хатбошида назарда тутилган Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш масаласини кўриб чиқиш;

Учинчидан, биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят берилганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган апелляция инстанцияси судининг Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик процессуал кодекси 402-моддаси 2-бандида назарда тутилган ваколатини қайта кўриб чиқиш;

Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида апелляция инстанциясида иш юритишни тартибга солувчи нормаларни янада такомиллаштириш.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 395-моддасида белгиланган апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддатини қайта кўриб чиқиш;

Бугунги кунда амалиётда фуқаролик ишлар бўйича биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари (қарор, ҳал қилув қарори, ажрим) устидан берилган апелляция шикояти (протести)ни апелляция инстанцияси томонидан иш юритувига қабул қилингандан сўнг уни кўриш муддати бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 395-моддасида қуйидагича норма белгиланган. Унга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқиши белгиланган.

Бу бир ойлик муддат ҳудди биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш муддати билан бир хил ҳисобланади. Апелляция инстанцияси процессуал ҳусусияти ва иш ҳажмига кўра биринчи инстанцияси суди билан фарқ қилади. Асосан апелляция инстанциясида иш ҳажми биринчи инстанция суди иш ҳажмидан фарқ қилиб, камроқ иш ҳажмига эга, шунингдек, апелляция инстанциясидаги ходимлар биринчи инстанция судидаги ходимларга нисбатан анча тажрибали ҳисобланади.

Шунинг учун биринчи инстанция судига берилган ишни кўриш муддати бир ойлик муддатни апелляция инстанциясига қўлламаслик керак.

Ўйлашимча, апелляция инстанция суди томонидан шикоят (протест) иш юритувга қабул қилинганидан сўнг ишни кўриб чиқиш муддатини бир ойдан ўн беш кунга ўзгартириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Чунки, апелляция инстанцияси бу ўн беш кунлик муддатда ҳам ишни кўриб чиқиш имкониятига эга.

Шунингдек, суднинг соддалаштирилган иш юритиш юритиш тартибида кўриб чиқилган, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарорини ҳам ўн беш кунлик муддатдан ўн кунлик муддатга ўзгартириш керак.

ФПКда назарда тутилган биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган ажримлар устидан берилган апелляция шикояти (протести)ни ҳам кўриш муддати умумий бўлган бир ойлик муддатдан ўн беш кунлик муддатга ўзгартириш лозим.

Айрим хорижий давлатларнинг қонгунчилигини ўрганиб чиққанимда, ишни кўриш муддати бир ойлик, ўн беш кун ёки йигирма кунлик эканлигини аниқладим. Бу муддатни ўн беш кунлик муддатга камайтириш бир қанча ижобий томонлари мавжуд. Масалан, фуқароларнинг вақти ва сарф-харажатни тежашга, судлар томонидан ишларни кўришда масъулиятни ошишига олиб келади.

Алоҳида ҳолларда апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши ФПК белгиланган. Мазкур муддатни ҳам ўн беш кунга ўзгартириш лозим. Амалиётда, муддатнинг узоқ бўлиши иш сифати ва судларга бўлган ишончнинг сусайишига олиб келади.

Апелляция инстанцияси бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш экан, тезда қонуний ва адолатли қарори чиқариши керак. Шунда суднинг нуфузи фуқаролар кўз ўнгида асосий ҳимоя воситаси бўлиб кўринади.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 3851-моддасининг 3-хатбошида назарда тутилган апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш масаласини кўриб чиқиш, жумладан, апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклашни илтимоснома билан мурожаат қилиш муаммоли вазият ҳисобланади.

Чунки, суд қандай сабабларни узрли деб топишни қонун нормаларида белгиланмаган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 3851-моддаси 3-хатбошига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги белгиланган.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 402-моддасида 2-бандида назарда тутилган биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят берганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини (аризани) ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ваколатини ФПК 402-моддасидан чиқариш таклифини берган бўлар эдим.

Фуқаролик процессуал кодексида, апелляция инстанциясига қуйи турувчи суднинг ажримини бекор қилган тақдирда ишни янгидан кўриб чиқишга юбормасдан туриб, якуний қарор чиқариш бўйича ваколатлар берилганида ортиқча оворагарчилик, ортиқча сарф-харажат ва энг муҳими ортиқча вақт кетмаган бўлар эди.

Ваҳоланки, апелляция инстанциясида иш юритишнинг биринчи инстанцияси судида иш юритишдан фарқи ва алоҳида жиҳатлари, процессуал хусусиятлари мавжуд ва улар бир-биридан фарқ қилиши лозим.

А.Х.Турдалиев

ФИБ Ўзбекистан туманлараро суди судьяси