Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Имомназаровнинг МУРОЖААТИ
2024-09-23 19:49:14 209
Ассалому алайкум, тумандошлар!
Мухтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 73 та маҳаллаларда жами 1460 та микролойиҳалар (қиймати 47 млрд 751 млн.сўм) амалга оширишни режалаштирган эдик.
Амалда ўтган давр мобайнида 1 287 та лойиҳалар (қиймати 34 млрд 517 млн.сўм) (88 %) ишга туширилди.
Шундан сентябр ойида 219 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 265 та лойиҳалар ишга туширилди (121 %).
“Зарбдор тажрибаси” асосида 23 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 23 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 850 та.
Амалда бугунги кун холатига 13 та лойиҳалар (қиймати 76,0 млрд.сўм) ишга туширилиб, 432 та иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 10 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 150 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 1314 та.
Топшириққа асосан 28 та лойиҳалар шакллантирилди. Иш ўринлари сони - 917 та. Амалда бугунги кун холатига 21 та лойиҳалар ишга туширилган. Иш ўринлари сони - 537 та.
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 16 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 1 367 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 12 та учрашувлар ўтказилиб, 944 та иш ўриналри яратилди (69,1%).
Жумладан, сентябр ойида 2 та учрашув ташкил этилиб, 410 та иш ўринлари яратилди.