Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИГА ТАШРИФИ ДАВОМИДА ИСЛОМ МАҲАЛЛАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

×

 2024-09-20 22:54:21    366

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон туманига ташрифи давомида маҳаллаларни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди.

Айни йўналишда Ислом маҳалласида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Маҳалладаги мавжуд 550 дан зиёд хонадоннинг аксарияти касаначилик асосида қуруқ ва хўл меваларни қайта ишлаш ҳамда саралаш билан шуғулланади.

Бунда маҳаллада истиқомат қилиб, айни йўналишда фаолият кўрсатувчи тадбиркорларнинг ҳиссаси улкан. Жумладан, ҳам маҳалла раиси, ҳам экспортёр тадбиркор Илҳомжон Маматқулов раҳбарлигидаги “Yahyohon Trade 2020” оилавий корхонасига 450 та хонадон бириктирилган. Яъни нафақат Ислом маҳалласи балки қўшни маҳаллаларда ҳам яшовчи 450 нафар фуқаролар кооперация асосида мазкур корхона ёрдамида бандлиги таъминланиб, кунлик муносиб даромадга эга бўлмоқдалар.

Корхонанинг хонадонлардаги аҳоли вакиллари ёрдамида қуритилиб, қайта тайёрланаётган йиллик 5 минг тонна, қиймати эса 10 млрд. сўмлик мева ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Хитой ва Туркия каби давлатларга экспортга ҳам йўналтирилмоқда.

Хайрулло Бозоров бу ерда аҳоли билан мулоқот қилди, ҳар бир оила ҳаракат қилса яхши даромадга эга бўлишини таъкидлади.