Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Хитой компанияси инвестицияси ҳисобидан 150 мвт (300 мвт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилмоқда

×

 2024-09-20 20:27:57    321

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўқчи қишлоғида Хитойнинг “China Energy Construction Gezhouba Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилаётган қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини бунёд этиш ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ушбу лойиҳа қурилишига старт берилган эди. Истиқболли ва йирик лойиҳани амалга ошириш учун Хитой компанияси томонидан 144 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция йўналтирилган.

Айни кунларда лойиҳа конструкцияларининг асосий қисми қад ростлаб, қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Хитойдан келтирилган, ҳар бирининг қуввати 2 МВт бўлган, жами 90 дан зиёд улкан аккумулятор батареялари белгиланган манзилга ўрнатилди. Бунёдкорлик ишларида 400 нафар қурувчи-мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Лойиҳа шу йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилган.

Вилоят раҳбари Хитой компанияси вакиллари, соҳа мутахассислари билан мамлакатимизда энергетика тизимини экологик жиҳатдан модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳанинг боришини муҳокама қилди.