Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мавсум илғорлари кўзланган марраларни забт этишни бошладилар
2024-09-17 16:46:25 387
Ўзбекистон туманида эрта баҳорда жорий йил ҳосили учун 4 минг 600 гектар гектар майдонга эзгу ниятлар билан чигит уруғлари қадалган эди.
Айни кунларда 169 та фермер хўжаликлари томонидан далаларда етиштирилган мўл ҳосилни йиғиб-териб олиш ва якунда 16 минг 800 тонна умумий оқ олтин хирмонини бунёд этишга қаратилган ҳаракат қизғин давом этмоқда. Бунда куни кеча Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган "Пахта хомашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳам бободеҳқонларга мададкор бўлди.
Пахта терими бошланган дастлабки кунлардаёқ тумандаги илғор миришкорлар бирин-кетин пахта тайёрлаш бўйича кўзлаган мақсадларига эришиб, шижоат ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этишмоқда.
Хусусан, ана шундай илғорлардан “Саршоҳ Абдуқодир”, “Акмалжон Юксалиш сари” ва “Баходиржон Иқболжон Мухторовлар” фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб йиллик пахта тайёрлаш режасини бажардилар.
Фермерларнинг эришган ўзига хос зафарлари бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги фаоллари ва нуронийлар иштирокида муносиб эътироф этилди. Эзгу тилаклар билан илғорларга миллий урф-одатимизга кўра тўну дўппи кийгазилиб, эсдалик совғалари топширилди.
25,5 гектар майдонда пахта етиштирган “Саршоҳ Абдуқодир” фермер хўжалиги шу кунгача 86 тоннадан ошиқ ҳосилни териб олган бўлса, “Акмалжон Юксалиш сари” фермер хўжалиги миришкорлари 22,4 гектар майдонда 71 тоннадан зиёд, “Баходиржон Иқболжон Мухторовлар” фермер хўжалиги эса 6 гектар ерда 17 тоннадан зиёд пахта етиштирди.
Туманда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.