Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Диққат танлов!

×

 2024-09-16 14:20:40    371

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнғин хавфсизлиги аълочиси" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2023 йил 24 ноябрдаги 620-сон қарорига асосан 2024 йил октябр–декабр ойларида танлов ўтказилади.

танлов ёнғин чиқиш хавфи бўйича 1-гуруҳга мансуб объектларга эга республикадаги тадбиркорлик субектлари ўртасида ўтказилади; 

танловда иштирок этиш учун аризалар "tanlov-fvv.uz" домени ёрдамида "One ID" орқали танлов платформасида рўйхатдан ўтиш лозим;

танловда иштирок этиш бепул; 

тадбиркорлик субъектига қарашли объектда сўнгги 12 ой давомида ёнғин содир бўлган бўлса, ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида давлат ёнғин назорати органининг ёзма кўрсатмаси ёхуд объект ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосаси берилган бўлса танловда иштирок этиш учун аризаси қабул қилинмайди; 

танловда ғолиб деб топилган номзод 100 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда унинг фаолияти танлов натижалари расмий эълон қилинган кунидан кейинги икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди.

Танловда иштирок этиш учун аризалар ва танлов материаллари аризалари "tanlov-fvv.uz" домени ёрдамида "One ID" орқали 2024 йил 10 сентябрдан 30 сентябр кунига қадар қабул қилинади.