Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалла ислоҳотларнинг ишончли пойдевори бўлмоғи лозим
2024-09-12 21:58:53 362
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ва туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун "Кичик Оқмачит" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Маҳалла масъуллари билан мулоқот давомида ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси ўрганилди.
3650 нафардан зиёд аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган маҳалла ўрамининг асосий ўсиш нуқтаси деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўлсада, сўнгги вақтларда ҳудудда хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш соҳалари ҳам жадал ривожланмоқда.
Бундан уч йил аввал давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган замонавий маҳалла комплексида йиғин идораси билан биргаликда нонвойхона, тикувчилик цехи, қассобхона, косибхона ва нон ишлаб чиқариш цехи ҳам фаолият кўрсатади.
Биргина тикувчилик цехининг ўзида 20 га яқин маҳалла аёлларининг бандлиги таъминланган. Цех фаолияти билан танишган мутасаддилар тикувчи аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва муаммолари билан қизиқдилар.
Шу куни маҳалладаги ижтимоий ҳимоя дафтарлари ва ишсизларга деҳқончилик қилиш учун ажратилган ерлардан унумли фойдаланиш ҳолатлари ҳам ўрганилди. Қайд этилишича, сўнгги икки йил давомида айни маҳалладаги 30 нафардан зиёд ана шу тоифадаги фуқаролар узоқ муддатга ижарага ер олиб, бугун муносиб даромадга эга бўлмоқдалар.