Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси раҳбарияти Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди
2024-09-11 15:32:55 207
Кеча Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Зоҳиржон Акрамов бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида Ўзбекистон туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Яйпандаги Нуронийлар масканида бўлиб ўтган сайёр қабулда бошқарма бошлиғи томонидан тизим бўйича қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлар, имтиёз ва қулайликлар ҳақида батафсил тушунчалар берилиб, иштирокчиларнинг пенсия тайинланишини борасида саволларига жавоблар қайтарилган.
Таъкидланишича, шу кунги сайёр қабул давомида 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ўз ижобий ечимини топган. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса, тегишли тартибда ижро назоратига олинган.