Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 88 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибаси Зиёдахон Исоқова Ўзбекистон туманида катта тантана билан кутиб олинди

×

 2024-09-10 22:45:58    134

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йил 28 августдан 8 сентябргача Франция пойтахти Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Дунёнинг 168 та мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли пара атлетлар иштирок этган ушбу ўйинларда Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишга эришди. Матонатли спортчиларимиз муросасиз беллашувларда 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза, жами 26 та медал қўлга киритиб, Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамонларига айланишди.

Қувонарлиси, мазкур мусобақада Ўзбекистон туманилик спортчи, жасорат ва матонат эгаси Зиёдахон Исоқова ҳам муносиб иштирок этди.

Паратаэквондо бўйича баҳсларда K44 классида -47 кг вазн тоифасида қатнашган маҳоратли спортчимиз финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, Паралимпия ўйинлари кумуш медалини қўлга киритди.  

Бугун туманга қайтиб келган матонатли спортчимиз ўз хонадонида сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирокида тантанали кутиб олинди.

Тантанада сўз олган мутасаддилар кучли матонат ва шижоат соҳибасини эришган салмоқли муваффақияти билан қутлаб, унга мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик, келгуси спорт баҳсларида янада улкан ғалаба ва зафарлар ёр бўлишини тиладилар. Спортчининг ота-онаси ва устозларига миннатдорлик билдириб, алоҳида иззат-икром кўрсатилди. 

Тадбир давомида иродали спортчига иззат-икром кўрсатилиб, туман ҳокимлигининг 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.