Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлат солиқ инспекцияси фойдасига қарздорлик ундирилди
2024-09-09 14:27:47 186
Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекциясининг қарздор "Ж.Б." фермер хўжалигидан давлат фойдасига 137 065 283 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги 12 та ижро қарорлар юзасидан Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан ижро иш юритувлари қўзғатилган.
Қарздор давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорликларни тўлиқ тўламагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими иш юритувига 16.06.2021 й. куни Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарори билан қарздор “Ж.Б.” фермер хўжалигидан 137 065 283 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро иши келиб тушган бўлиб, мазкур ижро иши бўйича тегишли ижро ҳаракатлари олиб борилган ва 07.09.2024 й.да қарздор фермер хўжалигидан асосий қарздорлик 137 065 283 сўм, 7 099 149 сўм ижро йиғими ҳамда ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ўз вақтида бажармаганлиги учун қўлланилган 3 млн 400 минг сўм маъмурий жарима ундирилиб ижро иши амалда тамомланди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими