Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ихтисослаштирилган мактаб-интернат ютуқлари яна бир бор эътироф этилди

×

 2024-09-05 20:53:56    282

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун сектор раҳбарлари билан Яйпан шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, бошланган янги ўқув йилидаги жараёнлар билан танишди. 

Мактаб-интернатни 2023-2024 ўқув йилида жами 35 нафар битирувчилар тамомлаб, уларнинг барчаси, шундан 12 нафари давлат гранти асосида, 23 нафари эса тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар.

Ўтган ўқув йилида билим масканида таҳсил олувчи кўплаб ёшлар таълимга оид турли йўналишлардаги танловларда салмоқли натижаларни қўлга киритишди. Хусусан, аввал хабар берилганидек, ўтган апрел ойида ўтказилган Ал-Хоразмий номидаги табиий фанлар олимпиадасининг республика босқичида 8-синф ўқувчиси Райхонахон Нўмонова 1-ўринни қўлга киритди. 

Янги ўқув йилида 310 нафар ўқувчи ёшлар билим олишга янада иштиёқ билан 30 нафардан зиёд малакали устозларидан сабоқ олишни бошладилар. 

Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” дастурининг куни кеча якунланган 2-мавсуми доирасида мактаб-интернат инфратузилмасини яхшилаш юзасидан илгари сурилган таклиф учун энг кўп, 6 479 та овоз тўпланиб, ғолибликка эришди. Эндиликда, муассаса учун 1 млрд 360 млн сўмлик лойиҳа асосида 2 қаватли қўшимча янги бино қурилиб, ўқувчилар учун ошхона, ювиниш хонаси, фаоллар зали ва тўгараклар хоналари барпо этилади.

Туман ҳокимининг мактаб фаолияти билан танишуви, педагог ходимлар ва ўқувчи ёшлар билан учрашувида ана шу жиҳатлар ҳақида сўз борди. Истиқлол байрами ва янги ўқув йилининг бошланиши билан йиғилганларни қутлаган туман раҳбари, мактаб-интернат ҳаётида эришилаётган қувончли ютуқлар бардавом бўлишини, бу ерда таҳсил олаётган келалаж авлод ўз соҳаларининг энг етук мутахассислари бўлиб камол топишларига тилаклар билдирди. 

Таълим маскани моддий техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнларида фойдаланиш учун туман ҳокимлиги томонидан мактабга янги телевизорлар тақдим этилди.