Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 87 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллийлаштириш - иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили: Ўзбекистон туманидаги оилавий корхонада дон ва дуккакли дон экинларини сараловчи ускуналар ишлаб чиқарилмоқда

×

 2024-09-05 14:32:42    270

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Кичик Оқмачит” маҳалласидаги “Хакимжон Содиқжон” оилавий корхонасида дон ва дуккакли дон экинларини тозалаб, сараловчи ускуна ва дастгоҳлар маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу корхонада бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. 

Тажрибали ҳунарманд уста Абдусалим Эркабоев кўп йилдан буён шу касб билан шуғулланиб келиб, кейинчалик 2 нафар фарзандини ҳам ёнига олади ва фаолиятини янада ривожлантириб, оилавий корхонага асос солади.  

Корхона цехида мош, ловия, буғдой ва шоли каби қатор дон ва дуккакли дон экинларини тозаловчи ҳамда сараловчи сифатли ускуналар ишлаб чиқарилиши билан биргаликда уларни таъмирлаш хизмати ҳам йўлга қўйилган. 

Сир эмас, Кичик Оқмачит ва унга қўшни Ислом, Оқмачит каби маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакилларининг аксарияти асосан деҳқончиликнинг шу экин турларини етиштириш, қайта ишлаш ва савдоси билан шуғулланади. Шу боис кўплаб маҳалладошлари корига яраб келаётган корхонада ясалган ускуналар хатто Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятларидаги харидорларга ҳам етказиб берилган.

Оилавий корхонада “устоз-шогирд” анъаналари асосида ўн нафарга яқин ёшларга ҳам шу касб сир-асрорлари ўргатилиб, уларнинг бандлигини таъминланган. Таъкидланишича, ишчи шогирдлар орасида меҳнат миграциясидан қайтган ёшлар ҳам бор. 

Туман раҳбарининг оилавий корхона таъсисчилари билан суҳбатида маскандаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини янада кенгайтириш, корхона рақобатбардошлигини ошириш юзасидан янги режалар ҳақида сўз борди.