Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди
2024-09-05 14:06:41 210
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Ислом” маҳалласидаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.
Ушбу марказда иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, хорижий тилларни ва рақамли технологияларни ўргатиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Мономарказда 13 хил турдаги касбларга ўқитилади.
Тингловчиларни асосий қисми ижтимоий ҳимоя дафтарлар рўйхатида турган фуқаролардир. Жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида мономарказда касб-ҳунар эгаллаб тегишли сертификатга эга бўлган тингловчиларнинг қарийб 800 нафари ўзлари эгаллаган касблар бўйича ишга жойлашдилар. Ҳозирги кунда 470 нафарга яқин тингловчилар ўқишни давом эттирмоқдалар.
Мономарказ фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида унинг негизида ёрдамчи хўжаликлар ҳам ташкилланиб, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш, паррандачилик, асаларичилик ва беданачилик тармоқлари ҳам йўлга қўйилган.
Туман раҳбари мавжуд барча имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, ишсиз юртдошларимизни, айниқса хотин-қизлар ва ёшларни ўқув курсларига кенгроқ жалб қилиш, уларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш, шунингдек, маскан атроф-ҳудуди ободлигига жиддий эътибор қаратиш юзасидан мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берди.