Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида "Билимлар куни" кўтаринки руҳда нишонланди

×

 2024-09-04 11:22:59    107

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, Ўзбекистон туманидаги 68 та мактабда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остидаги "Билимлар куни" кенг нишонланди. Ўтказилган тадбирларда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Янги ўқув йилида умумтаълим масканларига 4 минг 176 нафар ўқувчилар қабул қилинган бўлиб, уларнинг барчасига Президент совғалари тантанали тарзда топширилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Шакаробод” маҳалласидаги 10-умумтаълим мактабида ташкилланган ана шу тадбирда иштирок этиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади. Ёш авлод вакилларига юксак марралар сари дадил парвоз этиб, илм-маърифат чўққиларини забт этишларида улкан зафарлар ёр бўлишига тилаклар билдирилди. 

Туман раҳбари шу куни илк маротаба мактаб остонасига қадам қўйган 75 нафар жажжи ўғил-қизларга 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғалари”ни топширди. 

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган Ватанни мадҳ этувчи ва билимга чорловчи шеър ҳамда куй-қўшиқлардан иборат бадиий дастур намойиш этилди.

Тумандаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиб, кўтаринки руҳдаги билимлар куни тадбирлари бўлиб ўтди.