Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хитой компанияси вакиллари “Сулаймон” маҳалласи ҳаёти билан яқиндан танишдилар
2024-08-29 23:34:19 342
Хитойнинг “Gansu Lanmei Vocational Skills Training School Co.n Ltd'' компанияси вакиллари Ўзбекистон туманидаги “Сулаймон” маҳалласида бўлиб, ҳудуд ҳаётига оид кўплаб жабҳалар билан яқиндан танишдилар.
Янг Жи Фан хоним бошчилигидаги делегацияга мамлакатимизда маҳалла институтининг нуфузини ошириш борасидаги ислоҳотлар натижаси айни “Сулаймон” маҳалласи мисолида таништирилди.
Меҳмонлар “маҳалла еттилиги” фаолияти, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва инфратузилмани яхшилаш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар самарасига бевосита гувоҳ бўлиб, амалий натижаларни юқори баҳоладилар.
Қайд этиб ўтиш жоиз, юртимизда маҳаллалар ободлигини таъминлаш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишнинг янги механизмларини жорий этишга қаратилган “Маҳалла сервис компанияси” фаолиятини ривожлантиришда Хитой тажрибасидан ҳам кенг фойдаланиш кўзда тутилган.