Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон туманида яна бир хусусий инновацион мактаб иш бошлади
2024-08-28 22:16:54 281
Истиқлолимизнинг 33 йиллик шодиёнаси арафасида Ўзбекистон тумани Кўл Элаш маҳалласида “Dreams School” хусусий инновацион мактаби ўз фаолиятини бошлади.
Шу муносабат билан ташкилланган бугунги тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Улуғбек Фозилов, хусусий мактаб жамоаси, ота-оналар, ўқувчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими барча иштирокчиларни мустақиллик байрами ва янги муассаса билан қизғин муборакбод этди. Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, соҳада хусусий секторга кенг ўрин берилаётгани таълим сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.
“Innovative Dreams School academy” нодавлат таълим муассасаси Қўқон давлат педагогика институти билан ҳамкорликда ўзининг 1-11-синф ўқувчиларига мўлжалланган 360 ўринли янги илм масканини айни манзилда ташкил этди.
2,5 млрд сўм маблағ эвазига йўлга қўйилган лойиҳа доирасида муассаса энг замонавий ўқув қуроллари ва жиҳозлари, мультимедиа воситалари билан таъминланди.
Хусусий инновацион мактабга шу кунгача 1-11-синфларга жами 360 нафар ўқувчилар қабул қилинди.
Қайд этилишича, ўқув даргоҳида рус тили, инглиз тили, япон тили, математика, физика, тарих, кимё, биология, ментал арифметикаси ҳамда роботатехника йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган таълим тизими яратилган. Дарс жараёнлари малакали устозлар жамоаси томонидан инновацион ёндашув асосида замонавий технологиялар ёрдамида олиб борилади. Ўқувчилар учун интерактив лабораториялар ва спорт тўгараклари ҳам ташкил этилган.
Яна бир эътиборли жиҳати, бу мактабга нафақат, туманимиз, балки қўшни туманлардан ҳам илм олиш истагини билдирган ўқувчилар қабул қилинган. Ўқувчиларни билим масканига қатнашлари учун мактаб автобуслари ҳам йўлга қўйилди.
Хусусий мактабнинг очилиши натижасида 51 нафар ҳамюртларимизнинг бандлиги ҳам таъминланди.