Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимлигида филиппинлик инвестор билан учрашув бўлиб ўтди
2024-08-24 12:54:02 305
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев филиппинлик инвестор Аббос Расулзода Фарсадни қабул қилди.
Учрашувда ҳамкорликдаги амалга оширилиши режалаштирилаётган йўналишлар ҳамда лойиҳалар муҳокама қилинди.
Туман ҳокими бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан юртимизда инвесторлар учун қулай ва жозибадор шароит яратишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, ҳудудларда хорижий давлатларнинг нуфузли компаниялари билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилганини қайд этди.
Самимий мулоқот давомида меҳмонлар туманнинг иқтисодий-инвестициявий салоҳият ва имкониятлари билан таништирилди.
Аббос Расулзода Фарсад туманда мевани қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, текстил ва ипакчилик каби соҳаларга оид лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Ўз навбатида туман раҳбари янги ҳамкорлик ғояларини амалда тадбиқ этиш учун барча шароитлар яратилишини маълум қилди.
Филиппинлик сармоядор дўстона қабул учун миннатдорчилик билдириб, Фарғона вилоятида, хусусан Ўзбекистон туманида эртанги кун истиқболи билан боғлиқ бундай лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритишга тайёр эканлигини қайд этди.