Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббус самарасида Қумбости маҳалласида электр энергияси таъминоти ҳам яхшиланмоқда
2024-08-19 18:55:49 421
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг манзилли ечими сифатида хизмат қилмоқда.
Аввал хабар берилганидек, дастурнинг жорий йилги биринчи мавсумида Ўзбекистон туманидаги биргина “Қумбости” маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўлларни таъмирлаш ва электр таъминотини яхшилаш билан боғлиқ иккита таклиф ғолиб деб топилган.
Дастлабки ғолиб ташаббус ижроси доирасида маҳалладаги қарийб 4 минг метр ички йўллар таъмирланиб, равонлашган бўлса, айни кунларда ҳудудда электр таъминотини яхшилаш билан боғлиқ лойиҳа ҳам амалга оширилмоқда.
Лойиҳага кўра маҳаллага 300 дан зиёд янги таянч устунлари ва 3 та трансформатор ўрнатилиб, 11 километрдан зиёд янги ҳаво тармоқлари тортилиши белгиланган. Пудратчи ташкилот вакиллари томонидан амалий жараёнларга жадал киришилиб, шу кунгача 160 дан зиёд янги таянч устунлари белгиланган манзилларга ўрнатилди. Ташаббус самарасида якунда маҳалладаги 530 дан зиёд аҳоли хонадонлари сифатли электр энергияси билан таъминланиши кўзда тутилган.