Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарлари “Кўл Элаш” маҳалласида ёшлар билан учрашди
2024-08-16 14:04:58 764
Ўзбекистон туманида сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар давом этмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарларининг ҳудуд ёшлари фаолияти, қизиқишлари, таклифлари билан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадидаги навбатдаги учрашуви “Кўл Элаш” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
Учрашувда нафақат маҳалла ёшлари, балки уларнинг бошқа ҳудудларда истиқомат қилувчи тенгдошлари, шунингдек туман Ёшлар ишлари бўлими ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Эркин, ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда сектор раҳбарлари ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди, уларни ўйлантираётган масалалар билан қизиқди.
Ёшларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, банк кредити ва субсидиялар олиш, спорт тўгаракларини йўлга қўйиш каби масалалар билан боғлиқ мурожаат ва ташаббусларига аниқ жавоблар қайтарилди. Билдирилган муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.