Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрамолди саф кўриги бўлиб ўтди

×

 2024-08-15 09:39:13    159

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан байрамолди саф кўриги ўтказилди.

Туман ИИБ, фавқулодда вазиятлар бўлими, миллий гвардия каби органлар мутасаддилари ҳамда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида ташкилланган саф кўригида ходимларнинг ҳар томонлама шайлиги кўздан кечирилди. 

Байрам тантаналарини ўтказиш даврида юз бериши мумкин бўлган ноҳуш ҳолатлар ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш, фуқаро муҳофазасини тўғри ташкил этиш, хавфсизликни таъминлаш бўйича яна бир бор тушунтиришлар берилди. Тизимларнинг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан барча зарурий чоралар белгилаб олинди.