Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” туфайли ижтимоий соҳа объектлари ҳолати ҳам яхшиланмоқда
2024-08-14 18:40:54 651
Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг шу кунига қадар 10 дан зиёд кўп йиллик муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлашга қаратилган ободлик тадбирлари жойларда жадал давом этмоқда.
Хусусан, айни кунларда лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсумида ғолиб деб топилган ташаббуслар ижроси доирасида бир қатор ижтимой соҳа объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари авж паллада.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун 37 ва 44-давлат мактабгачага таълим ташкилотларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
“Даштхасан” маҳалласида жойлашган 37-давлат мактабгачага таълим муассаса бино иншоатлари 1976 йилда қурилган бўлиб, маскандаги 8 та гуруҳда 230 нафар болалар таълим-тарбия олиб келмоқда.
Ўтган давр мобайнида кўзга кўринарли таъмирлаш ишлари олиб борилмаган боғчада муносиб ва замонавий шарт-шароитларни яратиш бўйича илгари сурилган ташаббус лойиҳада 5 минг 300 тадан кўп овоз тўплади. Уни рўёбга чиқариш учун эса давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Айни кунларда “Бешариқ идеал” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан муассасада кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
“Ражабгарди” маҳалласидаги 44-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам ана шундай мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Бундан 36 йил муқаддам барпо этилган муассасани лойиҳа доирасида обод ва кўркам қиёфага келтириш ишлари “Отабек имконияти” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда. Бюджетдан маблағларидан ажратилган 1 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфи натижасида, бу ерга қатнайдиган 180 нафар болалар учун қулай ва замонавий шароитлар ҳозирланяпти.
Туман ҳокимининг қурувчи-мутахассислар ва масъуллар билан мулоқотида бунёдкорлик ишларини замон талабидан келиб чиқиб ва албатта юқори сифат билан амалга ошириш, муассасалар ҳовлисида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам жиддий эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз борди. Ишлар кўламини жадаллаштириш юзасидан қўшимча чоралар белгиланди.