Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Обод манзилларда файзу барака доимий мезбон бўлади

×

 2024-08-09 11:05:10    109

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман марказий кўчаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишди. 

Соҳа масъулларига “Оқтепа” ва “Қулибек” маҳаллалари, хусусан Алишер Навоий шоҳ кўчасидаги мавжуд баъзи иншоатларни уларнинг эгалари билан келишган ҳолда кўркамлигини таъминлаш, бунёдкорлик ва ободонлик тадбирларини ташкил этиш кўрсатмалари берилган эди. Бугунги ўрганишларда ана шу вазифаларнинг ижроси ўрганилди.

Ҳудуд қиёфасини янада яхшилашга қаратилган бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, ноқонуний қурилмаларга йўл қўймаслик, ташқи реклама объектларини тартибга келтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга навбатдаги зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.