Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кўргазмали семинар пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланди

×

 2024-08-09 10:57:17    102

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари вакиллари, фермерлар ва терим отрядлари масъуллари иштирок этди.

"Булут текстил" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига қарашли “Қудаш” пахта қабул қилиш масканида бўлиб ўтган тадбирда, дастлаб мавсумда қатнашадиган техникаларнинг шайлиги кўздан кечирилди.

Семинарда мутасаддилар томонидан пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш ишларини амалга ошириш, терим отрядлари ишларини самарали ва намунали ташкил этиш, мавсумда теримчи ва ҳашарчиларга етарли шарт-шароит яратиш каби муҳим масалаларга атрофлича тўхталинди. Бу юзасидан барча тегишли мутасаддиларга алоҳида топшириқлар юклатилди. 

Жорий йилда туманда 4 минг 400 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилаётгани айтилиб, кутилаётган юқори ҳосилдорликка эришиш омиллари юзасидан тавсиялар берилди. Очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни сифатли ташкил этиш, экин майдонларини фосфорли ва калийли ўғитлар билан ўғитлаш бўйича чора-тадбирлар ҳақида ҳам сўз борди. Қайд этилишича, туман миришкорлари 2025 йил ҳосили учун 5 минг 500 гектар, шундан 1300 гектар очиқ ер майдони, 4200 гектар ғўза қатор орасига кузги бошоқли дон экинларини экишни мақсад қилган.