Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Илғор тажрибалар маҳаллада ўз ижобий самарасини бермоғи лозим
2024-08-09 10:44:01 132
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев билан биргаликда “Учбулак” маҳалласида бўлиб, ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Вилоят ва туман тижорат банклари мутасаддилари, масъул идоралар вакиллари жалб этилган ўрганишларда асосий эътибор айни йўналишда белгиланган “Сайхунобод тажрибаси” доирасидаги вазифалар ижроси, эришилаётган натижалар ва келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар режасига қаратилди.
Туман аҳолисининг 1 минг 600 нафардан зиёд қисмини ўзида жамлаган маҳалланинг асосий “драйвери” супурги етиштириш ва унинг савдоси ҳамда деҳқончилик ҳисобланади. Маҳалла ўрамидаги мавжуд 343 та хонадоннинг томорқа майдони 22 гектардан зиёдни ташкил этади.
Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадларини ошириш, уй хўжаликларига ўз имкониятларини тўлиқ ишга солишга кўмаклашиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хонадонлар мисолида кўздан кечирилди.
Хусусан, қайд этилишича лидер тадбиркор дея танлаб олинган Низомиддин Бўронов супурги етиштириш йўналишида "Бир контур-бир маҳсулот" тамойили асосида 40 нафардан зиёд маҳалладошларини бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини оширишда кўмакчи бўлмоқда. Унинг хонадонида тайёрланаётган супургилар МДҲ давлатларига экспортга йўналтирилиб келинади.
Мулоқотларда ўзига яраша машаққатли, аммо даромади яхши бўлган ушбу ҳунар, тадбиркорлик йўналиши ривожини янада юксалтириш, хусусан Европа бозорларига ҳам кириб бориш имкониятларини ишга солиш ҳақида сўз бориб, таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили билан қилинаётган деҳқончилик ишларининг самараси билан бевосита ер майдонларида ҳам танишилди.
Бириктирилган вакиллар, тижорат банклари масъуллари ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига ҳудудда “Сайхунобод тажрибаси”ни кенг оммалаштириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этишга доир ишларни янада жадаллаштириш юзасидан аниқ вазифа-топшириқлар берилди.