Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”да эришилган навбатдаги ғолиблик натижасида Оқмачитдаги яна 3000 метрдан зиёд ички йўллар обод бўлмоқда
2024-08-07 09:30:18 354
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг манзилли ечими сифатида хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон тумани “Оқмачит” маҳалласининг ташаббускор аҳли ҳам айни лойиҳада фаол иштирок этиб, натижадорликка эришиб келаётган юртдошларимиздан.
Маҳалла жамоатчилигининг ўзаро бирдамлиги ва ташаббускорлиги натижасида дастурнинг ўтган 2023 йил 2-мавсумида ғолиблик қўлга киритилиб, ҳудуднинг 3 минг метр ички йўллари ички йўллари асфальтланган ва равон ҳолатга келтирилган эди.
Дастурнинг жорий 2024 йилги биринчи мавсумида ҳам оқмачитликлар ўз кўчаларини обод этиш этиш борасида навбатдаги ташаббусни илгари суриб, унинг ҳам ғолиб деб топилишини муваффақиятли уддаладилар. 5265 та овоз тўплаган таклифни амалга ошириш учун давлат бюджетидан йўналтирилган 1 миллиард 300 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига маҳалла ўрамидаги 4 та кўча бўйлаб яна 3000 метрдан зиёд ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.
Айни кунлардаги қизғин бунёдкорлик ишлари “Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари томонидан амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев манзилда бўлиб, ушбу ободлик тадбирлари билан яқиндан билан танишди. Маҳалла аҳли ва йўлсозлар билан мулоқотда бўлди. Оқмачитликларнинг ташаббускорлиги, ислоҳотларга алоҳида қизиқиш ва дахлдорлик ҳисси юқори экани мана шундай хайрли амаллар намунасида намоён бўлаётгани алоҳида эътироф этилди. Лойиҳа сифатини таъминлаш, аҳоли ва транспортлар ҳаракати учун қулайликларни ошириш юзасидан мутасаддиларга тавсиялар берилди.