Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 85 йиллик эски бинода фаолият кўрсатиб келган яна бир боғча замонавий қиёфада янгидан бунёд этилди
2024-08-06 23:51:09 365
Ўзбекистон тумани “Катта Тагоб” маҳалласидаги 48-давлат мактабгача таълим ташкилоти капитал реконструкция қилиниб, буткул янгиланган қиёфада фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман раҳбари барчани янгидан барпо этилган таълим маскани ишга тушгани муносабати билан қутлар экан, тарбиянинг негизи бўлган мактабгача таълим ташкилотларини замон талаблари даражасида юқори савияда ташкил этиш, тизимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол келажак авлодни тарбиялашда муҳим омил эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мактабгача таълим ташкилоти 1939 йилда қурилган собиқ мактаб биноси ўрнида жойлашган бўлиб, сўнгги вақтларда ушбу муассасадаги 3 та гуруҳда 75 нафар болалар тарбияланаётган эди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан муассасанинг маънан эскирган бино иншоатлари ўрнида 120 ўринли янги ва кўркам маскан барпо этилди. Бунёдкорлик ишлари ҳамда замонавий жиҳозлаш учун туман маҳаллий бюджетидан қарийб 1 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний, ақлий ва шахсий ривожланиши учун барча шароитларга эга бўлган ушбу ташкилотда эндиликда 120 нафар болалар белгиланган давлат талаблари ва дастур асосида таълим-тарбия оладилар.