Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари шарафланди

×

 2024-08-03 15:58:01    64

PDF yuklash
Chop etish


4 август-Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун. 

Бундан етти йил аввал, 2017 йил 4 август куни Президентимиз Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган. Шунингдек, 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги қонун билан Қуролли Кучлар қўшинлари махсус турининг фаолияти янада мустаҳкамланди.

Сана муносабати билан бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида ўтказилган тантанали тадбирда туманимизда хизмат қилаётган осойишталик посбонлари шарафланди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тузилманинг барча ҳарбий хизматчиларини байрам билан самимий қутлади. Халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида машаққатли ва шарафли вазифаларни адо этиб келаётган юрт ўғлонларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ҳамда ишларида улкан зафарлар тилади. 

Фидоий ходимларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари сектор раҳбарлари томонидан топширилди.