Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллада тадбиркорлик ривожлантирилса аҳоли турмушида ҳам катта ўзгаришлар бўлади
2024-08-01 20:11:28 520
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Охта Тагоб” маҳалласида бўлиб, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, белгиланган вазифалар ижроси билан танишди.
Маҳалла масъулларининг айни йўналишда олиб бораётган фаолияти самарадорлиги таҳлил қилинди. Мутасаддиларнинг ҳисоботлари бевосита маҳалланинг ўзида тингланди.
Туман марказидан энг чекка ҳудудда жойлашган, 560 та хонадонда 2680 дан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи мазкур маҳалланинг асосий ўсиш нуқтаси дея чорвачилик ва деҳқончилик белгиланган бўлсада, сўнгги вақтларда бу манзилда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам тобора ривожланмоқда.
Маҳаллада “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш ишлари батафсил ўрганилиб, амалий кўмак кўрсатилган, шунингдек тадбиркор фаолияти билан шуғулланаётган хонадонларда бўлинди.
Мутасаддиларга маҳалладаги намунали хонадонларнинг тажрибасини оммалаштириш, кўчаларни ободонлаштириш, истиқлолимизнинг 33 йиллик байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, аҳоли кайфиятини кўтаришга қаратилган маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш каби вазифалар топширилди.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар вакиллари билан суҳбатда уларнинг муаммолари тингланиб, ҳал этишлик чоралари белгиланди.