Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-08-01 17:13:29    454

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдаги саксон бешинчи сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидан ўрин олган дастлабки масала юзасидан, туман секторлари ҳудудида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган йўл хариталарида белгиланган чоралар ҳақида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. 

Туманда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ички ишлар бўлими томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Мирзоҳиджон Юлдашевнинг ҳисоботи тингланди.

Туманда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан 2024 йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Усмонов депутатларга ҳисобот берди. 

Туманда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини таъминлаш борасида 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги даври мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон туман Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Улуғбек Раззоқовнинг ахбороти эшитилди. 

Шунингдек, сессия ишида Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашидаги депутатлик ўрни сонини белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Туманда 25 та депутатлик ўрни белгиланиши режалаштирилгани маълум қилинди. 

Ҳар бир кўрилган масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида якунда халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.