Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 130 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллада аҳоли даромадини ошириш - барча саъй-ҳаракатларнинг асосий мақсади бўлиши лозим

×

 2024-08-01 00:02:40    263

PDF yuklash
Chop etish


Хабар бериб борилаётганидек, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, бу борада масъулларнинг фаолияти самарадорлиги билан танишиб бормоқда. 

“Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш масалалари бўйича туман раҳбарининг бугунги ўрганишлари “Кичик Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Туман аҳолисининг 3 минг 700 нафардан зиёд қисмини ўзида жамлаган маҳалланинг асосий “драйвери” боғдорчилик ва чорвачилик ҳисобланади.

Маҳалла “еттилиги” билан мулоқотда ҳудуд аҳолиси, хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларининг ҳал этилиши, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва кўмаги асосида жорий йилнинг шу даврига қадар 15 та хонадон эгаларига 500 миллион сўмга яқин миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилиб, тадбиркорликка йўналтирилган.

Туман раҳбари ана шу имтиёзлардан фойдаланиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган ёки ривожлантираётган хонадонларда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. 

Тадбиркор Содирхон Ақлхўжаев гаровсиз 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, ўз оиласи билан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бизнесини янада ривожлантирмоқда. 

Маҳалладаги яна бир моҳир тикувчи Гулмирахон Қосимовага ҳам 100 миллион сўм миқдоридаги гаровсиз кредит ажратилиши ўз фаолиятини кенгайтиришга хизмат қилди. Бугун у бу маблағ эвазига яна 10 та замонавий тикув машинаси харид қилиб, 10 нафар қўшни аёл-қизларни бандлигини таъминлаган.     

Матлубахон Илёсова учун оилавий тадбиркорлик йўналишида ажратилган 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳам тикувчилик фаолияти ривожида асқотганлиги таъкидланди. 

“Хонадонбай” тарзида маҳалладаги мавжуд ҳолат билан яқиндан танишган туман ҳокими давлатимиз томонидан яратилган бугунги имкониятлардан мақсадли ва самарали фойдаланиб, аҳолига даромад манбаи яратиб бериш-энг устивор вазифалардан бири эканлигини масъулларга яна бир бор уқтириб ўтди. 

Йўналишларда йўл қўйилган мавжуд камчиликлар танқид остига олиниб, уларни зудлик билан бартараф этиш, маҳаллани ҳар томонлама обод ва фаровон ҳудудга айлантириш йўлида ташаббускорликни янада ошириш юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклатилди.